“Манчестер Юнайтед”да катта тозалаш. Сульшер 9 футболчига чиқиш эшикларини кўрсатди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер чемпионлик учун курашадиган жамоани бошқатдан қурмоқчи.

Клуб раҳбарияти шартномалари якунланаётган 9 нафар футболчига жавоб бериб юборадиган бўлди.

Сульшер талаби билан Кэмерон Бортуик-Жексон, Деметри Митчелл, Итан Хэмилтон, Дион Макги, Жорж Таннер, Эйдан Барлоу, Киран О’Хара, Алекс Фойтичек ва Ларжи Рамазани ўзига бошфа жамоа топади. Бош мураббий уларга имконият бермайди.

Юқорида номи зикр этилган футболчилар орасида фақатгина Рамазанига янги шартнома таклиф қилинди. Бироқ, футболчи кўпроқ маош талаб қилгани боис ундан ҳам воз кечилди.

МЮ ўз тарбияланувчиларидан Эйнжел Гомесга ҳам битим таклиф қилган. Лекин Европанинг қатор жамоалари эътиборига тушган 19 ёшли футболчи ҳали янги шартномани қабул қилгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)