“Манчестер Юнайтед”да порлаган ўйинчи қамоққа ҳукм қилинди

“Манчестер Юнайтед” ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра шартли равишда бир йил муддатга қамоққа ҳукм қилинди.

Суд уни 2021 йилнинг майидан 2023 йилнинг сентябригача оиласини қаровсиз қолдириб, рафиқаси Сандра Эврага зиён етказишда айбдор, деб топди. Бу ҳақида Le Parisien нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, собиқ футболчи Сандрага 4000 минг евро миқдорида маънавий зарар ва турли тўловлар учун қўшимча яна 2000 евро тўлаб бериши шарт.   

Бундан ташқари, Сандра Эвранинг адвокати Патрис 2020 йилдан бери 969 минг евро миқдорида алиментдан қарздор бўлиб қолганини иддао қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!