Англия премьер-лигасининг 35-турида “Саутгемптон” дарвозасини ишғол қилган Антони Марсьяль манчестерликлар таркибида ўйнаган энг зўр тўпурарлар рўйхатига 10 бўлиб қўшилди.

Ушбу рўйхат “Манчестер Юнайтед” таркибида Англия премьер-лигасида гол уриш бўйича 50 талик маррадан ўтган ўйинчилардан таркиб топган.

Шу кунга қадар, манчестерликлар жамоасида жами тўққиз киши - Дэвид Бекхэм (62), Эрик Кантона (64), Криштиану Роналду (84), Уле Гуннар Сульшер (91), Эндрю Коул (93), Руд ван Нистелрой (95), Пол Скоулз (107), Райан Гиггз (109) ва Уэйн Руни (183) 50 тадан кўп гол урган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)