"Манчестер Юнайтед"да яна битта Онана пайдо бўлиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" ёзда "Эвертон" ярим ҳимоячиси Амада Онанани сотиб олиши мумкин. "Mail Sport" нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" ярим ҳимоячисини сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, кўп нарса "Эвертон" сўраган нархга боғлиқ бўлади. Олдинроқ, мерсисайдликлар бельгиялик футболчи учун 60 миллион евро талаб қилишлари ҳақида хабар берилганди.
21 ёшли Онана ўтган ёзда "Лилль"га ўтганидан бери премьер-лигада бор-йўғи бир мавсум ўтказди.
Фикрлар