Ads

Кеча "канонирлар" таркибидан "манкунианликлар" сафига кўчиб ўтган 7 та футболчи ҳақида ҳикоя қилган эдик.

Бугун эса тескари йўналиш бўйича ҳаракат қилган 6 та футболчи ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. Жимми Риммер
"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси бўлган Риммер 1965-1974 йиллар давомида жамоа дарвозасини 34 ўйинда қўриқлаган. Жимми 1968 йили клуб билан Европа Чемпионлар кубогида зафар қучган. 1974 йили "манкунианликлар" қуйи лигага тушиб кетгач, Риммер "Арсенал"га ўтиб кетди. У Лондон жамоаси сафида 3 мавсумда 124 ўйин ўтказди.

2. Браян Кидд
Кидднинг тақдири ҳам Риммерникига ўхшаш. Браян ҳам "МЮ" академиясида таҳсил олган. У 1967-1974 йиллар давомида Манчестерликлар либосида 203 ўйинда 52 та гол урди. 1974 йили у чемпионшипга тушиб кетган "МЮ"да ўйнашдан кўра, "Арсенал"га ўтишни афзал билди. Шундан сўнг 3 мавсум "канонирлар" учун тўп сурган ҳужумчи 77 беллашувда 30 та гол киритишнинг уддасидан чиқди.

Давоми Фурқат Юсупов блогида

Минбар

Барча блоглар