“Манчестер Юнайтед”дан биринчи кетадиган футболчи аниқ

“Манчестер Юнайтед” таянч ярим ҳимоячиси Неманья Матич ёзда клубни тарк этадиган бўлди, деб хабар бермоқда Mirror нашри.

33 ёшли футболчи жорий мавсумда етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмади ва келаси чемпионатда ҳам унга имконият берилмаслигини англаган ҳолда, ўзига бошқа жамоа қидиришга қарор қилди.

Сербиялик ярим ҳимоячи ички рақобатда Скотт Мактоминей ва Фредга имкониятни бой бериб қўяпти.

- Узоқ ўйлаганимдан кейин буниси мен учун “Манчестер Юнайтед”даги охирги мавсум бўлади, деган хулосага келдим. Қарорим ҳақида клуб раҳбарияти ва жамоадошларимни хабардор қилдим, - деди Неманья Матич.

Беш йилдан бери шу клубда тўп тепаётган ўйинчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!