"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати жамоада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолат аниқланганини эълон қилди. COVID-19 жамоанинг 19 ёшли уругвайлик вингери Факундо Пеллистрида аниқланди. Ҳозирда ушбу футболчи карантинга олинган.

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" Пеллистрини “Пеньяроль” клубидан ўтган йилнинг октябрь ойида сотиб олишган эди. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг трансфери учун манкунианликлар ўн миллион еврога яқин пул тўлаган. Фаcундо билан шартнома 2025 йилгача имзоланган.

Англия премер-лигасининг 16-туридан сўнг "Манчестер Юнайтед" 33 очко тўплаб, турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)