"Манчестер Юнайтед"га Абдалла керак

  • 27 апреля, 2021, 14:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Параганинг "Славия" клуби ҳужумчиси Абдалла Сима фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 19 ёшли сенегаллик футболчига “Манчестер Юнайтед” қизиқиб қолган. “Қизил иблислар” уни яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олмоқчи.

Абдалла жорий мавсум “Славия”да жами 29 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда рақиблари дарвозасига 15 та гол урди.

Сима Сенегал терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У мамлакат бош жамоасида 2020 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию