"Манчестер Юнайтед"га Бэйл керак эмас

"Манчестер Юнайтед" клуби "Реал" вингери Гарет Бэйлни сотиб олиш фикридан қайтди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли уэльслик футболчининг тез-тез жароҳат олиши “қизил иблислар” раҳбариятини уни сотиб олиш фикридан қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” келаси ёзги трансферлар даврида франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбани сотиб олишга яна бир бор уруниб кўриши ва бунинг учун МЮ га айнан Бэйл ҳамда яна қўшимча 100 млн евро таклиф қилмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!