“Манчестер Юнайтед”га кўп гол урадиган ҳужумчи керак

“Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини кучайтиришга эҳтиёж сезмоқда. Бош мураббий Эрик тен Хагга кўп гол ура оладиган форвард керак.

Инсайдер Назар Кинселланинг маълум қилишича, манчестерликлар “Бавария”да порлаётган инглизларнинг энг зўр тўпурари Ҳарри Кейн даражасидаги ҳужумчини қидиряпти.

Ҳозирча, Эрик тен Хаг аниқ бир номзодга тўхталгани йўқ.

Бироқ мутахассислар манчестерликлар “Наполи” форварди Виктор Осимхенни кўзлаётганини тахмин қиляпти. Нигериялик ҳужумчи яқинда клуб билан шартномасини янгилади ва унга ҳужумчини 130 миллион еврога трансфер қилиш имконини берувчи банд ҳам киритилди.

Манчестерлик айнан мана шу бандда кўрсатилган бадал пулини тўлаб, Осимхенни АПлга олиб келиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!