“Манчестер Юнайтед”га қиммат ўйинчи келади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа таркибини янада кучайтириш борасида бош қотирмоқда.

Маълумотларга қараганда, манчестерликлар яна Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пау Торрес номзодига қайтди.

Аслида “Вильярреал”нинг 25 ёшли ҳимоячиси бир неча мавсумдан бери Европанинг гранд клублари нишонида турибди. Лекин испан клуби кўплаб таклифларга қарамай, ўз етакчисини қўйиб юборишга шошилмаяпти.

Пау Торреснинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган ва у катта эҳтимол билан келишувни янгиламайди. Шу боис, “Вильярреал” раҳбарияти уни келаси ёз сотиб юборишига тўғри келади.

“Манчестер Юнайтед” ҳам мавсум тугаши билан Пау Торрес атрофида юзага келадиган вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.

Пау Торреснинг трансфери 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!