“Манчестер Юнайтед”га “Реал” юлдузи керак

“Реал” ва Австрия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба “Манчестер Юнайтед”нинг нишонига айланди, деб хабар тарқатди Todofichajes нашри.

Манбага кўра, манчестерликлар 31 ёшли универсал ҳимоячини январь ойида – қишки трансфер ойнаси очилиши билан харид қилмоқчи.

Алабанинг трансфер нарзи камида 40 миллион еврони ташкил қилади. Унинг мадридликлар билан келишуви 2026 йилнинг ярмигача давом этади.

“Реал” Давид Алабани 2021 йили “Бавария”дан харид қилган эди. Австриялик футболчи ҳимоя чизиғининг бир неча позицияда ўйнай олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!