“Манчестер Юнайтед”ни икки ҳужумчи ҳайратга солди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоанинг олдинги чизиғини кучайтириш учун ўзига мос ҳужумкор футболчиларни қидирмоқда.

Маълумотларга  қараганда, нидерландиялик мутахассисни “Аякс” ҳужумчиси Муҳаммад Қудус ва “Бенфика” тўпурари Гонсалу Рамушнинг истеъдоди ҳайратга солган.

Эрик тен Хаг бу ўйинчиларни қишки трансферлар вақтида олиб келишни талаб қилди. Бироқ, манчестерлик мутасаддилари катта трансферларни ёзда амалга ошириш кераклигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммал Қудус Гана ва Гонсалу Рамуш Португалия терма жамоаси сафида Қатарда бўлган жаҳон чемпионатида ёрқин ўйин намойиш қилганидан кейин уларнинг харидорлари кўпайиб, трансфер нархлари ҳам сезиларли даражада кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!