“Манчестер Юнайтед”ни машҳур футболчи тарк этмоқда

  • 08 Aug 16:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг бразилиялик легионери Фред Сантос ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар аниқ тарк этадиган бўлди.

Tecno

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, манчестерликлар бир ҳафта ичида унинг трансферини ҳал қилади. Харидорлар орасида Лондоннинг “Фулхэм” клуби ҳам борлиги айтилмоқда.

Фред “Манчестер Юнайтед”га 2018 йили ёзда олиб келинган эди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2024 йилнинг ёзигача имзоланган.

Бош мураббий Эрик тен Хаг келажакда бу футболчининг хизматларига эҳтиёж йўқлигини билдирди. Унинг трансфери 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!