"Манчестер Юнайтед"нинг асосий ҳимоячиси сафга қайтди

Англия терма жамоаси ҳамда “Манчестер Юнайтед” химоячиси Фил Жонс “қизил иблислар” сафига қайтди.

Олдинроқ 25 ёшли химоячининг терма жамоаси сафида Германияга қарши ўтказилган баҳсда белидан олинган жароҳат сабаб, 25-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Шунингдек, мамлакат терма жамоасига  ёшлар жамоасидан “Ливерпуль” хужумчиси Доминик Соланке ва “Борнмут” ярим ҳимоячиси Льюис Кук чақиртирилган.

Малумот ўрнида, 25 ёшли футболчи жорий мавсумда "қизиллар" сафида 11 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!