“Манчестер Юнайтед”нинг машҳур ҳужумчиси клубдан кетганини эълон қилди

“Манчестер Юнайтед”нинг франциялик легионери Антони Марсьяль клубдан кетганини эълон қилди.

- “Манчестер Юнайтед” ҳар доим қалбимда қолади. Бу клуб фаолиятимда чуқур из қолдирди ва менга сизларнинг рўпарангизда ўйнаш имконини берди.

Ўз олдимга янги вазифаларни қўйган ҳолда клубдан кетяпман. Лекин ҳар доим ўзимни “Юнайтед” аъзоси сифатида ҳис қиламан, клуб натижаларини алоҳида мароқ билан кузатиб бораман, - деди Антони Марсьяль.

Марсяль Манчестерга 2015 йили "Монако"дан трансфер қилинган эди. У кейинги пайтда асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўйди.

Машҳур ҳужумчи эркин агентга айланиш арафасида турган бўлса-да, ҳозирча унга Европанинг бирор клуби қизиқиш билдираётгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!