
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси "Динамо" Москвага кўчиб ўтди (ФОТО)
Москванинг "Динамо" клуби "Копенгаген"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Гильермо Варелани ижарага олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
27 ёшли уругвайлик футболчи рус клубида мавсум охиригача тўп суради. Аммо “Динамо”да уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи бор ёки йўқ экани маълум эмас.
Варела 2013-2017 йилларда “Манчестер Юнайтед” сафида тўп сурган ва 11 та ўйинда майдонга тушиб 1 та голга ассистентлик қилган. Унинг трансфер нархи эса 1,5 млн еврога баҳоланмоқда.
Комментарии