"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Сульшернинг ўрнини эгаллашга тайёрлигини билдирди

"Ньюкасл" клуби собиқ бош мураббийи Стив Брюс "Манчестер Юнайтед"ни бошқармоқчи. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 60 ёшли мутахассис мураббийсиз қолган "қизил иблислар"га ўз хизматини таклиф қилган. У жамоада барқарорлик ўрната олишига ишонмоқда.

Брюс учун МЮ бегона эмас. У 1987 – 1996 йилларда ушбу жамоа сафида футболчи сифатида ҳаракат қилган. Унинг сўнгги иш жойи "Ньюкасл" клуби бўлган эди. Уни жорий йилнинг 20 октябрь куни истеъфога чиқаришди.

"Манчестер Юнайтед" шанба куни Уле Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарди. Унинг ўрнига Майкл Каррик жамоага вақтинча бош мураббий сифатида қўйилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!