"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси "Барселона"да кўриниш бериши мумкин

  • 21 сентября, 2024, 12:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Франциянинг “Марсель” клубида тўп сураётган Мэйсон Гринвуд жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Goal.com портали хабар бермоқда.

Tecno

Манбанинг ёзишича, 22 ёшли англиялик футболчини сотиб олишга учта топ-клуб қизиқиш билдирмоқда. Гап "Атлетико" Мадрид, "Бавария" ва "Барселона" ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гринвуд ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"дан "Марсель" сафига келиб қўшилган эди. Ҳужумчи француз гранди билан 2029 йилнинг ёзига қадар бўлган узоқ муддатли меҳнат шартномаси имзолаган.

Машҳур Трансфермаркет портали Гринвуднинг нархини айни дамда 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию