"Манчестер Юнайтед"нинг ушбу ёздаги илк трансфери маълум!
Эдерсон Лоуренсо "Манчестер Юнайтед" сафига ўтади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, клублар 45 миллион евролик трансфер бўйича барча ҳужжатларни тўлиқ якунлаган. Яқин вақт ичида бразилиялик ярим ҳимоячи "қизил иблислар" билан меҳнат шартномасини имзолайди.
Журналистнинг таъкидлашича, Эдерсон хариди "Манчестер Юнайтед"нинг бу ёздаги биринчи трансфери бўлади.
Ўтган мавсумда 26 ёшли футболчи барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар