
Манчестерда қолмайман, пул ишлагани Саудияга кетаман!
“Манчестер Юнайтед”даги фаолияти кутилганидек чиқмаган машҳур голкипер Андре Онана фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга яқин турибди.
Манчестерликлар бу дарвозабонни катта умидлар билан “Интер”дан 47 миллион фунтга трансфер қилган эди. Бироқ икки мавсум давомида Онананинг ўйинида ўсиш бўлгани йўқ.
Клуб раҳбарияти айни пайтда бошқа посбон қидиряпти ва Онанани қўйиб юборишга тайёр.
Daily Star нашрининг ёзишича, тажрибали дарвозабонни “Неом” клуби олиб кетиши мумкин. Бу жамоа Саудия Арабистони чемпионати юқори дивизионига эндигина чиқди ва таркибини кучайтиришгат ҳаракат қилмоқда.
Манбага кўра, бу клуб Саудия Арабистонининг Суверен фонди томонидан назорат қилинади ва жуда катта молиявий имкониятларга эга. Шу боис, ушбу клубнинг 29 ёшли камерунлик дарвозабон вакиллари билан музокараси ижобий якунланиш арафасида тургани айтилмоқда.
Фикрлар