Манчестерлик футболчилар бу мураббий уларни чемпион қилишига ишонмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” марказий ҳимоячиси Лени Йоро жамоаси келаси мавсумда Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишга қодир эканига ишонишини билдирди.

Майкл Кэррик январь ойида бош мураббий этиб тайинланганидан кейин “Манчестер Юнайтед” Премьер-лигада ўтказган 17 учрашувнинг 12 тасида ғалаба қозонди. Бу ғалабалар орасида “Арсенал”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Челси”га қарши муҳим баҳслар ҳам бор.

Шу боис Йоро ва унинг жамоадошлари янги мавсумга юқори кайфиятда тайёргарлик кўрмоқда ва чемпионлик учун кураша олишларига ишонмоқда.

- Албатта, биз буни уддалай оламиз. Биз – “Манчестер Юнайтед”. Шунинг учун айнан шундай фикрлашимиз керак. Бизда бунга етарли салоҳият бор ва шу мақсадга интилишимиз лозим.

Жамоада муҳит жуда яхши. Биз қаттиқ меҳнат қилмоқдамиз ва майдон ташқарисида ҳам ажойиб муҳит ҳукм сурмоқда.

Шунинг учун бу мавсумдаги мақсадимиз – ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Жамоанинг мақсади – энг кучлиси бўлиш. Менинг шахсий мақсадим эса доим яхши ўйин кўрсатиш, совринлар ютиш ва юқори даражада ҳаракат қилиш, - деди Йоро Sky Sports нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!