Манчестерлик футболчилар клуб қароридан жумбушга келди

CHERY AUTO

Мавсумни муваффақиятсиз якунлаган “Манчестер Юнайтед” футболчилари ёзда клуб томонидан уюштириладиган Осиё турнесига боришни истамаяпти.

Tecno

The Times нашри журналистлари клуб ичидаги инсайдерлар орқали футболчилар Осиё бўйлаб саёҳатга чиқиш ўрнига ўз оилалари даврисида ҳордиқ чиқаришни маъқул кўрмоқда.

Осиё турнеси тижорий саёҳат ҳисобланади. “Манчестер Юнайтед” футболчилари сафар давомидамаҳаллий клублар билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этади.

Манбага кўра, бу саёҳат клуб ҳазнасига 8 миллион фунт стерлинг миқдорида маблағ келтиради.

Бундан ташқари, футболчилар ёзда келаси мавсумга пухта тайёргарланиш учун ташкил этиладиган кўп босқичли ўқув-машғулот йиғинларида ишлаши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!