Манчестерликлар АПЛнинг энг ёрқин талантини олмоқчи
“Манчестер Юнайтед” таркибини кучайтириш мақсадида Англия Премьер-лигасида юқори савияда ўйнаб келаётган маҳоратли ўйинчиларни олишга эътибор қаратадиган бўлди.
Бош мураббий Рубен Аморим “Борнмут” вингери Антуан Семеньони таркибда кўришга қизиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, манчестерликлар устози Рубен Аморим Семеньонинг ўйинини юқори баҳолайди ва бу ўйинчи ҳужум чизиғини кучайтира олишига ишонади.
Футбол таҳлилчиларининг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтед” олдида умуман бошқа позицияларни кучайтириш устувор ҳисобланади. Шу боис, айни пайтда 25 ёшли тўпурарни олиш долзарб масала эмас.
Қолаверса, Семеньога “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” сингари қудратли клублар ҳам кўз тиккан ва улар “Борнмут” вакилини олиш бўйича амалий ишларни бошлаб юборган.



Фикрлар