Манчестерликлар бирданига “Бавария”нинг икки юлдузини олиб кетмоқчи
“Манчестер Юнайтед” юқори мақсадлар учун курашишмоқчи. Клуб раҳбарияти мақсад сари интилишни таркибни тартибга солишдан бошлади.
Бош мураббий Эрик тен Хаг Манчестерга илгари ўзи билан ишлаган ўйинчиларни олиб келишга эътибор қаратмоқда. Клуб мутасаддилари нидерландиялик бош мураббий талабига биноан, “Бавария”га икки ҳимоячи – Маттейс де Лигт ва Нуссер Мазрауи бўйича таклиф юборди.
Ҳар икки футболчи бир неча йиллар олдин Эрик тен Хаг қўл остида “Аякс”да тўп тепган ва тақдир тақозоси билан Мюнхен суперклубида ҳам уларнинг йўллари кесишиб қолди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Бавария” англияликларнинг биринчи таклифини қабул қилмаган. Бундеслига гранди 24 ёшли Маттейс де Лигт ва 26 ёшли Нуссер Мазрауи трансферидан кўпроқ пул ишлаб олмоқчи.
Манчестерликлар ҳали курашдан чиқмоқчи эмас. Улар ҳар икки ҳимоячига агентлик қилаётган Рафаэла Пинментанинг ёрдамидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Фикрлар