Манчестерликлар бирданига учта суперфутболчини нишонга олди

  • 26 сентябрь, 05:58
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг курашувчанлигини ошириш учун майдон марказини кучайтириш лозим, деган қарорга келди.

Tecno

Клуб мутасаддилари ярим ҳимояга уч нафар янги футболчи топгани айтилмоқда. Трансферларни январь ойида амалга ошириш режалаштириляпти.

TEAMtalk нашрининг ёзишича, асосий нишон “Ноттенгем Форест”нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон ҳисобланади.

Манбага кўра, манчестерликлар ёзда қўлга кирита олмаган “Брайтон” вакили Карлос Балебани олиш фикридан ҳали ҳам қайтгани йўқ. Бироқ камерунлик футболчига даъвогарлар кўп ва рақобат кучлилиги учун уни олиш осон бўлмайди. “Брайтон” ҳам мавсум ўртасида етакчи ўйинчисини қўйиб юбориши қийин.

Учинчи вариант сифатида “Кристал Пэлас” юлдузи Адам Уортон кўрсатидган. Бироқ 21 ёшли футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионатига қадар жамоасини ўзгартирмоқчи эмас. Мундиалдан кейин Уортоннинг нархи кескин кўтарилиши эҳтимоли катта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!