Манчестерликлар ҳайдаган футболчини Европанинг энг қудратли клублари талашяпти
“Манчестер Юнайтед” ўзи тарбиялаган футболчи Мэйсон Гринвуд зўравонликда айбланганида уни жамоадан четлатган эди. Кейинчалик оқланганига қарамай, манчестерликлар ўйинчини клубда қолдирмади.
Ўтган мавсум “Хетафе”га ижарага берилган Гринвуд бу ёз 26 миллион евро эвазига “Марсель”га сотиб юборилди. Ҳужум чизиғининг исталган нуқтасида ўйнай оладиган чарм тўп устаси марселликлар сафида ҳам узоқ қолмайдиган кўринади.
22 ёшли футболчини “Реал”, “Барселона”, ПСЖ ва “Бавария” ўз таркибида кўрмоқчи. Transfer News Live нашрига кўра, бу клублар универсал ҳужумчи жамоани кучайтира олишига ишонч билдирмоқда.
Мэйсон Гринвуд терма жамоа масаласини ҳам ҳал қилиши керак. Англиядаги муаммодан кейин футболчи халқаро миқёсда Ямайка терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга мойиллик билдирган.
Фикрлар