Манчестерликлар кераксиз ўйинчини 15 миллион фунтга ярим йилга ижарага бермади

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” 2024 йилнинг ёзида ПСЖдан 50 миллион евро эвазига трансфер қилган уругвайлик ярим ҳимоячи Мануэль Угарте янги жамоасининг муҳим бўлагига айлана олмади.

Tecno

Бош мураббий Рубен Аморим уругвайлик футболчи билан хайрлашишга тайёр ва клуб унга харидор қидиряпти. Қишки трансферлар ойнаси очилганидан фойдаланиб, Туркия чемпиони “Галатасарой” 24 ёшли ўйинчини ижарага сўради.

Турклар ярим йиллик ижара учун манчестерликларга 15 миллион фунт (17,2 миллион евро) миқдорида маблағ таклиф қилди.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти турклар таклифни рад этди. Клуб улардан ўйинчини 45 миллион фунтга (51,7 миллион евро) тўлиқ трансфер қилишни тавсия қилди.

Угарте ўзи ҳам “Манчестер Юнайтед”да узоқ муддатли келажагига ишонмаяпти. Жорий мавсумда Угарте барча мусобақаларда 12 та ўйинда қатнашиб, натижавий ҳаракатлар қайд этмаган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!