Манчестерликлар олти футболчини нишонга олди

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим спорт бўлимидан майдон марказини кучайтира оладиган маҳоратли чарм тўп устасини олиб келишни сўради.

Tecno

Англия футболини ёритаётган манбалар, хусусан, talkSPORT нашрининг ёзишича, манчестерликлар 2026 йилги трансферлар даврида икки нафар ярим ҳимоячини жамоага олишни режалаштирмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, клуб олти нафар ярим ҳимоячини нишонга олди.

Бу рўйхатга Карлос Балеба (“Брайтон”), Эллиот Андерсон (“Ноттингем Форест”), Адам Уортон (“Кристал Пэлас”), Андрей Сантос (“Челси”), Анжело Штиллер (“Штутгарт”)  ва Конор Галлахер (“Атлетико”) киритилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу рўйхатга киритилган олти нафар ўйинчи орасида Штиллердан бошқа барча ижрочилар Англия Премьер-лигасида ўйнаш тажрибасига эга. Шу билан бирга уларнинг аксарияти Европанинг қудратли клублари трансфер нишони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!