
Манчестерликлар қўшимча 10 миллион фунт ишлаб олади
Англия Премьер-лигасида ўртамиёна жамоага айланиб қолаётган “Манчестер Юнайтед”да қисқа фурсатда катта даромад ишлаб олиш имконияти пайдо бўлди.
Daily Mail нашрининг ёзишича, агар манчестерликлар Саудия Арабистонида ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун шартнома тузадиган бўлса, 10 миллион фунтдан кўпроқ маблағга эга бўлади.
Манбага кўра, Саудия Арабистони “Манчестер Юнайтед”, “Ан-Наср” ва “Ал-Ҳилол” ўртасида уч томонлама турнир ташкил қилмоқчи. Агар Рубен Аморим шогирдлари бу учрашувлардан биттасида ғалаба қозонса 5 миллион фунт атрофида маблағ олади. Унга муайян миқдорда мукофот пули ҳам қўшилади.
“Манчестер Юнайтед” Саудия Арабистонида бўлиб турган вақтда турли тижорий ҳамкорликларни йўлга қўйиб, даромад олишига имконият яратилади.
Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед” қисқа муддатга Саудия Арабистонига келиб, битта ўртоқлик учрашувини ўтказиб кетиши бўйича ҳам вариантга эга экани айтилмоқда.
Фикрлар