Манчестерликлар “Реал” олаётган юлдузни катта пул билан ўзига оғдиряпти
Европа матбуоти “Реал” клуби “Лилль”нинг 18 ёшли ҳимоячиси Лени Йорони ўз сафига қўшиб олишга яқин турганини ёзмоқда.
Бироқ сўнгги маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” катта харажатлар эвазига бу трансферни барбод қилиши мумкин.
Журналист Набил Желлитнинг ёзишича, “Манчестер Юнайтед” Лени Йоро трансфери учун французларга 50 миллион евро ва яна қўшимча бонуслар ваъда қиляпти. Бу сумма “Реал” таклиф қилган маблағдан сезиларли даражада кўплиги айтилмоқда.
Манбага кўра, “Лилль” раҳбарияти манчестерликларнинг таклифини қабул қилишни маъқул кўрган.
Лени Йоро учун “Реал” варианти бирламчи ҳисобланади. Бироқ “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ўйинчини Мадридга кўчиб ўтиш фикридан қайтаришга уриниб кўради.
Фикрлар