Манчестерликлар “Реал” юлдузига 100 миллион евро тикяпти
“Реал”нинг бразилиялик легионери Родриго Мадридни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда.
Моҳир ҳужумчига харидорлар ҳам кўп. Хусусан, “Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини 22 ёшли футболчи ёрдамида кучайтиришни режалаштирган.
“Қироллик клуби” келаси мавсум ҳужум чизиғига машҳур ўйинчилардан бирини олиб келади. Мадридликлар рўйхатида Килиан Мбаппе, Эрлинг Холанд, Виктор Осимхен бор. Шунингдек, бразилиялик Эндрикнинг трансфер ҳал қилиб бўлинган.
Ўз-ўзидан Родригога бериладиган ўйин вақти сезиларли даражада қисқаради. Қолаверса, “Реал” раҳбарияти ҳужумкор футболчи қайд этаётган кўрсаткичларга эътироз билдиряпти.
TodoFichajes нашрининг ёзишича, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари Родриго учун курашдаги рақобатчиларини ортда қолдириш мақсадида мадридликларга 100 миллион евро тўлашга тайёр.
Фикрлар