Манчестерликлар “Реал”нинг асосий юлдузига кўз тикди
“Манчестер Юнайтед” мавсумни муваффақиятсиз бошлагач, таркибини кучайтиришга қарор қилди.
Манчестерликлар “Реал” юлдузи Федерико Вальвердени ўз сафига кўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар берди.
Клуб раҳбарияти 25 ёшли уругвайлик футболчини келаси ёз трансфер қилишни мўлжалламоқда. Бу трансфер манчестерликларга 100 миллион евро атроқида тушади.
Уругвайлик ҳужумкор футболчи 2018 йилдан “Қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар