Манчестерликлар “Реал”нинг энг зўр футболчисини 130 миллион фунтга оладиган бўлди

“Манчестер Юнайтед” таркибини жиддий тарзда кучайтиришга бел боғлаган. Клуб анчадан бери кўп гол ура оладиган форвард қидиряпти.

Metro нашрининг маълум қилишича, манчестерликлар “Реал”нинг бразилиялик легионери Винисиус Жуниор учун 130 миллион фунт беришга тайёр.

“Қироллик клуби” тез орада Килиан Мбаппе ёки Эрлинг Холандни олишни режалаштирган. Бу икки ҳужумчидан бири келган тақдирда Винисиус иккинчи планга ўтади. Асосий юлдуз бўлишни истаётган бразилиялик тўпурар бу ҳолатда жамоадан кетишини аввал ҳам айтиб ўтган.

Манчестерликлар таклиф қилаётган сумма “Реал”ни тўлиқ қониқтиради. Бироқ бу трансфер кўпроқ мадридликларнинг Мбаппе ва Холанд масаласидаги режасининг амалга ошишига боғлиқ бўлиб қолаверади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!