Манчестерликлар “Реал”нинг энг зўр футболчисини олиб кетмоқчи

“Манчестер Юнайтед” таркибини жиддий тарзда кучайтиришга уринмоқда. Эрик тен Хаг ҳужум чизиғида “Реал”нинг асосий ҳужумчиси Винисиус Жуниорни кўрмоқчи. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, бразилиялик форвард учун курашда манчестерликлар ҳамшаҳарлари – “Манчестер Сити” ва “Пари Сен-Жермен” билан рақобатлашишга тайёр.

“Реал” мавсум якунлангач, ўз сафига Килиан Мбаппени қўшиб олишни режалаштиряпти. Агар бу трансфер амалга ошса, Винисиус ўзига янги жамоа танлайди.

Бразилиялик ҳужумчининг ўзи бир неча маротаба клуб Мбаппени оладиган бўлса, жамоадан кетишини таъкидлаган эди. Чунки ҳар икки футболчи майдонда бир позицияда ўйнайди.

Transfermarkt портали мадридликлар билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга бўлган Винисиус Жуниорни 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!