Манчестерликлар терма жамоаларнинг учта супермураббийини нишонга олди

CHERY AUTO

Яқинда Рубен Аморимни бош мураббийликдан истеъфога чиқарган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоани қайси мутахассисга топшириш масаласини жиддий ўрганяпти.

Tecno

The Mirror  нашри маълумотларига кўра, “Олд Траффорд”дагилар жамоа бош мураббийлигини айни пайтда турли мамлакатлар терма жамоаларини бошқараётган уч нафар таниқли мураббийдан бирини олиб келишни кўзлаяпти.

Рўйхатга Бразилия терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрлаётган Карло Анчелотти, Англия терма жамоасида ижобий ўзгаришлар ясаган Томас Тухель ва АҚШ миллий терма жамоаси билан мундиалда шов-шув кўтаришга ҳозирланаётган Маурисио Почеттино киритилди.

Қизиқ жиҳати шундаки, бу супермураббийларнинг барчаси илгари Англия Премьер-лигаси клубларида ишлаган ва инглиз футболини жуда яхши тушунади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!