Манчестерликлар январда уч футболчини кетказади, яна иккитасига эса жавоб тегмади

  • 30 ноябрь, 16:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” январь ойидаги қишки трансфер ойнаси очилиши биланоқ уч нафар футболчини ижарага бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, манчестерликлар қанот ҳимоячиси Диего Леон, таянч ярим ҳимоячиси Секу Коне ва марказий ҳимоячи Айден Хевенни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубларга ижарага қўйиб юбориши мумкин.

Бу билан клубни тарк этмоқчи бўлаётганлар рўйхати якунланмайди. Асосий таркибга кира олмаётган ва етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётган ярим ҳимоячи Кобби Майну ва ҳужумчи Жошуа Зиркзее ҳам клубни тарк этмоқчи.

Бироқ, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим Брайан Мбэмо, Амад Диалло ва Нуссайр Мазрауи каби асосий таркиб ўйинчилари Африка кубогига кетиши муносабати билан Майну ва Зиркзее клубни тарк этишига рухсат бермади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!