Манчестерликларнинг янги юлдузи “расво” бўлиши мумкин

  • 14 сентября, 09:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бир неча йиллардан бери мунтазам кўп гол ура оладиган ҳужумчи топа олмаяпти. Клуб ана шу мақсади йўлида бир неча қимматбаҳо трансферларни амалга оширди. Бироқ натижа кутилганидек бўлмади.

Tecno

Ёзги трансферлар даврида Рубен Аморим асосий тўпурар ролига Беньямин Шешкони олиб келди. Клубнинг собиқ ярим ҳимоячиси Никки Батт бу ўйинчи ҳам ишончни оқлаши қийин эканини таъкидлади.

Таъкилаш жоизки, бундан олдин 73,6 миллион фунтга харид қилинган ёш ҳужумчи Расмус Хёйлунд ҳам икки йил давомида ўзини кўрсата олмай, керакмас футболчига айланиб қолганди. Манчестерликлар уни “Наполи”га жўнатиб юборди.

- Шешкога вақт керак. Хёйлунд ҳам вақт ва эътибор етишмаслиги сабабли ўзини ва жойини йўқотиб қўйди. Расмус клубга келганида ёш эди, унга ёрдам берадиган бирорта тажрибали ҳужумчи топилмади. Тарих энди Шешкода такрорланмоқда.

Бу хатолар такрорланмаслигини истардим. Чунки Беньямин ҳам ҳали ёш ва Премьер-лигада ўйнаш тажрибаси йўқ. Мен “Манчестер Юнайтед”га Олли Уоткинс ёки лигани яхши биладиган ва ёшларга ёрдам бериши  мумкин бўлган бошқа ҳужумчи олишни тавсия қилган бўлардим.

Шешкодан келиши билан голларни қалаштириб ташлашини кутмаслик керак. Гарчи ҳамма шуни истаётган бўлса-да, ёш ва тажрибасиз ўйинчини янги клубга келиши билан ўзини кўрсатиши қийин масала, - деди Никка Батт.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию