Манчестернинг икки клуби Италия бозорига оралади

“Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” Италия чемпионатида юқори марралар учун курашадиган “Интер” ва “Наполи”нинг энг зўр футболчиларини олмоқчи.

“Сити” бош мураббийи Гвардиола клуб раҳбариятидан Венсан Компанидан қолган марказий ҳимояга ишончли футболчи олиб келишни талаб қилмоқда. Испаниялик мутахассис бу ўринга  Калиду Кулибали муносиб эканини таъкидламоқда.  “Наполи” ҳимоячисини 70 миллион фунтдан камига қўйиб юбормайди.

Шу боис, агар бу трансфер амалга ошмаса, “Сити”  “Интер”дан Милан Шкриньяр олишга уринади. Бу трансфер ҳақиқатга яқин. Чунки миланликлар ўз футболчисини Серхио Агуэрога айлмашишга розилигини билдирган.

Италия чемпионатида ишончли ўйин кўрсатаётган бу икки футболчига “Манчестер Юнайтед” ҳам даъвогар. Бироқ, МЮ раҳбарияти чемпионат якунланиши кутмоқда. Агар Сульшер шогирдлари Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олса, “Манчестер Юнайтед” ҳам қимматбаҳо футболчилар трансферига киришади.

Шунингдек, Сульшер рўйхатида Кулибали ва Шкриньярдан ташқари “Лейпциг” ҳимоячиси Дайот Упамекано ва “Суонси” ўйинчиси Жо Родон ҳам бор.

skri-kou

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)