Манчини Италиянинг Евро-2020даги мақсадлари ҳақида айтиб ўтди

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини жамоанинг Евро-2020даги мақсадлари ҳақида айтиб ўтди.

- Биз жамоани Европа чемпионатига тайёрлашимиз даркор. Италия терма жамоаси ушбу мусобақада ғалаба учун асосий давогарлардан бири бўлиши даркор. 

Шуни айтишим жоизки, жамоа сафида кучли техникага эга яхши футболчилар йиғилган. Балотелли? Бу алоҳида мавзу. Марио таркибга киритилиши фақатгина унинг қўлида. 

Баъзи бир футболчилар А Серияда яхши тўпурар номини қўлга киритишган бироқ терма сафида омади чопмайди. Дарвоза томон аниқ зарбалар сони 13-14га етса албатта гол уриш имконияти бўлади деб ўйлайман, - деди Манчини. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!