Манчини "Ювентус"ни ЕЧЛ чорак финалига чиққани билан табриклади

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ўзининг твиттердаги расмий саҳифаси орқали "Ювентус"ни Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиққани билан табриклади.

“Бу ажойиб ўйин бўлди ва улар ҳақли равишда чорак финалга чиқишди. “Ювентус”ни табриклайман!”, - дейди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, “кекса синьора” гарчи Мадридда 2:0 ҳисобида мағлуб бўлишган бўлишсада, якунда ўз майдонларида 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!