Мане Африка Mиллатлари кубогида энди ўйнамайди
Сенегал терма жамоаси сардори Садио Мане Африка миллатлари кубогида энди иштирок этмаслигини маълум қилди.
Финалда Сенегал қўшимча вақтда Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол Папа Гейе томонидан киритилди. Учрашув давомида баҳсли пенальти эпизодидан сўнг футболчиларни майдонга қайтаришда Мане муҳим роль ўйнади.
"Африка миллатлари кубогидаги даврим якунланди. Жамоада авлодлар алмашинуви бор, буни йигитларнинг ўзлари уддалайди. Мен эса уларни трибунадан қўллаб-қувватлайман", — деди Садио.
Маълумот учун, у турнирнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.



Фикрлар