Мане бугун "Фулхэм"га қарши баҳсда "Ливерпул"га ёрдам беролмаслиги мумкин
"Ливерпуль" клуби форварди Садио Мане жорий ҳафта "Бавария"га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсидан сўнг ўзини бироз ноқулай ҳис қилмоқда.
Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра сенегаллик футболчи шу сабабли бугун бўлиб ўтадиган “Фулхэм”га қарши ўйиндан олдинги машғулотларни ўтказиб юборган. Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп агар Мане 100% ушбу ўйинга тайёр бўлмаса, таваккал қилмай уни майдонга туширмаслигини айтган.
Таъкидлаш керакки Мане айни дамда ажойиб спорт формасида. У “Ливерпуль” сафида ўтказган сўнгги 4та ўйинда жами 6та гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, "Фулхэм" - "Ливерпуль" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 19:15да бошланади.
Фикрлар