Мане "Ливерпуль" тарихига кирди

“Ливерпуль” форварди Садио Мане “Эвертон”га (2:2, иккинчи бўлим) қарши бўлиб ўтаётган дербида ҳисобни очди.

Сенегаллик тўпурар бунга бор йўғи 2 дақиқаю 15 сония вақт сарфлади. Бу эса, “Ливерпуль” сафида Мерсисайд дербисида киритилган тарихдаги энг тезкор гол сифатида қайд этилди.

“Эвертон” ва “Ливерпуль” тўқнашувларидаги энг тезкор гол эса, 1999 йилда киритилган. Ўша беллашувда “ирисчилар” футболчиси Оливье Дакур биринчи дақиқадаёқ гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!