Мане

“Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Мане кеча АПЛнинг 20-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши Лондонда бўлиб ўтган ўйинда жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, бу мерсисайдликларнинг премьер-лига тарихида сафар учрашувларида киритган 800-гол бўлди. Бу ҳақда Sky Sports Statto нашри хабар тарқатмоқда.

“Ливерпуль” бу борада “Челси”га етиб олди, аммо олдинда “Арсенал” (820) ва “Манчестер Юнайтед” (935) бор.

“Ливерпуль” 20 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 37 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар