Мане "Реал"га ўтишга тайёр

  • 27 март, 2019, 20:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" форварди Садио Мане ёзда "Реал"га кўчиб ўтишга тайёр. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли сенегаллик футболчи Зинедин Зидан қўл сотида тўп суришни хоҳламоқда. Ўз навбатида франциялик мутахассис ҳам уни ўз жамоасида кўриш истагида.

Маненинг фикрича унинг Англиядаги фаолияти ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бироқ, “қироллик клуби”га уни сотиб олиш осон бўлмайди. Чунки, Маненинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган ва унда товон пули белгиланмаган. Бундай ҳолатда эса “Ливерпуль” уни истаган маблағига сотиши мумкин.

Маълумот учун, Мане жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!