Мане: Салоҳ, Фирмино ва мен турли миллат вакилларимиз ва турли тилларда гапирамиз

"Ливерпуль" футболчиси Садио Мане жамоадошлари Роберто Фирмино ва Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапирди.

"Доимо улар билан бирга ишлаш осон эканлигини айтганман. Менга Салоҳ ва Фирмино каби ажойиб футболчилар билан бирга ўйнаш омади келган.

Улар билан ўйнаш барчага ёқади. Сабаби улар ажойиб футболчилар. Салоҳ ва Фирмино билан барча нарса осонлашади. Шунинг учун, мен бирга ўйнаётганимиздан завқланаман.

Биз, барчамиз турли миллат вакилларимиз ва турли тилларда гапирамиз, аммо футбол тили универсалдур. Шунинг учун, барча бир-бирини тушуна олади. Шу қаторда, Салоҳ ҳам, Фирмино ҳам ва мен ҳам," - деди Мане.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!