Манени АПЛга қайтарадиган клуб топилди
"Челси" "Бавария" вингери Садьо Мане хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Bild" нашри журналисти Кристиан Фальк хабар тарқатди.
Мюнхэн клуби Мане учун харидор қидирмоқда. Аввалроқ, "қизиллар" футболчини Осимхенга алмаштирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, лекин бу ҳақиқатдан анча йирок кўринади. Сабаби, "Наполи" Садьонинг маошини тўлай олмайди. Сенегаллик ўйинчи "Бавария"да 12 миллион евро ишлаб топади.
Эслатиб ўтамиз, Мане ўтган ёзда "Ливерпуль"дан немис клубига кўчиб ўтганди.
Фикрлар