Манжукич А Сериянинг бошқа клубига ўтиши мумкин, агар...
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Марио Манжукич фаолиятини А Сериянинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда 33 ёшли хорватиялик футболчини "Лацио" ўз сафида кўрмоқчи. Бироқ, римликлар Манжукич учун унинг айни дамда “кекса синьора”да олаётган йиллик 4 миллион евро маошини тўлай олмаса, бу трансфер амалга ошмаслиги ҳам мумкин.

Таъкидлаш лозимки, Манжукич “Ювентус”нинг янги устози Маурицио Саррининг янги мавсум режаларига кирмайди. Боиси, италиялик мутахассис ҳужум марказида Криштиану Роналдудан фойдаланмоқчи.

Маълумот учун, Манжукич ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.