Манжукич ўзбекистонлик футболчининг жамоадошига айланиши мумкин

Москванинг "Локомотив" клуби ҳамон эркин агент мақомида бўлган Марио Манжукичга қизиқиш билдирмоқда.

Россияликлар 34 ёшли форвард билан музокара ўтказмоқда. Июль ойида ҳам "темирйўлчилар" хорватиялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирганди.

Манжукич қишда "Ал-Духайл" жамоаси сафига қўшилганди. Ҳужумчи араб клубида 7 та учрашувда битта гол уришга эришди.

Хорватиялик футболчи фаолияти давомида "Бавария", "Атлетико" ва "Ювентус" каби жамоаларда тўп тепган. У терма жамоа либосида 89 та баҳс ўтказган ва 33 та голга муаллифлик қилган.

Ёзги трансферлар ойнасида "Локомотив" ўз сафига ҳамюртимиз Жасур Жалолиддиновни қўшиб олганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)